38- ҚЎШИҚ
У сизни мустаҳкамлайди
-
1. Аллоҳ сизни нурга Ўзи таклиф қилди,
Очиб берди гўзал ҳақиқатни,
Қалбингизда кўрди У пок ниятларни,
Одил ишлар қилиш истагини.
Унга бахш этганда ҳаётингиз,
Ёрдам қўлин чўзди У тинимсиз.
(НАҚАРОТ)
Қурбон қилганди сиз-чун
Аллоҳ ёлғиз Ўғлин.
Демак, мустаҳкамлаб,
Ато этгай руҳин.
Сизга йўл кўрсатиш-чун
Раб берди Каломин.
Демак, мустаҳкамлаб,
Ато этгай руҳин.
-
2. Тангри сизни ўйлаб, берди Ўз Ўғлини,
Шу йўл ила ҳадя қилди бахтни.
Аямаган бўлса сиздан Тўнғичини,
Албат ато этар У бардошни.
Қилган меҳнатингиз ёдда сақлар,
Сизга ҳар вақт ғамхўр Ота бўлар.
(НАҚАРОТ)
Қурбон қилганди сиз-чун
Аллоҳ ёлғиз Ўғлин.
Демак, мустаҳкамлаб,
Ато этгай руҳин.
Сизга йўл кўрсатиш-чун
Раб берди Каломин.
Демак, мустаҳкамлаб,
Ато этгай руҳин.
(Шунингдек, Рим. 8:32; 14:8, 9; Иброн. 6:10; 1 Бутр. 2:9 га қаранг.)