100- ҚЎШИҚ
Меҳмондўст бўлинглар
-
1. Эрур Раб Яҳова меҳмондўст мезбон,
У ҳар кимга айлар меҳрини инъом.
Қуёшу ёмғирлар
Ҳиммат-ла У берар
Ва кўп шодлик дилга бахш этар.
Фарзанд каби олсак Тангридан ўрнак,
Хор-зор кимса учун яхшилик қилсак,
Аллоҳ буни кўрар,
Мудом ёдда сақлар,
Савоб ишлар учун тақдирлар.
-
2. Муҳтож инсонларга қўл чўзсак агар,
Бу бир кун, эҳтимол, мевасин берар.
Ўзга юртдан келса
Ғариб ва ёт кимса,
Унга ҳам ғамхўрлик қиламиз.
Биз Лидия каби меҳмондўст бўлсак,
Шунда ором топар мусофир юрак.
Унга шафқат қилиб,
Илиқ қарши олиб,
Рабга тақлид этган бўламиз.
(Шунингдек, Ҳавор. 16:14, 15; Рим. 12:13; 1 Тим. 3:2; Иброн. 13:2; 1 Бутр. 4:9 га қаранг.)