41- БОБ
Худони хурсанд қилган болалар
СИЗНИНГЧА, болалардан қайси бири Яҳовани ҳаммадан кўра кўпроқ хурсанд қилган? ~ Албатта, Унинг Ўғли Исо. Келинг, Исо қандай ишлар билан Худони хурсанд қилганини билиб олайлик.
Исонинг оиласи Қуддус шаҳридан уч кунлик йўл нарида яшаган. Қуддус шаҳрида Яҳованинг маъбади жойлашган эди. Маъбад жуда чиройли бўлган. Исо уни «Отамнинг уйи», деб айтарди. Исо оиласи билан бирга ҳар йили Фисиҳ байрамини нишонлаш учун маъбадга борарди.
Исо 12 яшар бўлганда, оиласи Фисиҳ байрамини нишонлаб, уйга қайтишаётганди. Кеч кирганда ҳамма дам олиш учун тўхтади. Шунда Исонинг ота-онаси қарашса, ўғиллари йўқ. Уни қариндошларининг орасидан ҳам, улар билан бирга борган танишларининг орасидан ҳам топа олишмади. Охири Марям билан Юсуф Исони ахтариш учун Қуддусга қайтиб кетишди. Сиз нима деб ўйлайсиз, у қаерда бўлиши мумкин? ~
Улар Исони маъбаддан топишди. У ерда Исо муаллимларни тинглаб, уларга саволлар бериб ўтирганди. Шунингдек, ўзи ҳам муаллимларнинг саволларига жавоб бераётганди. Муаллимлар Исонинг зўр жавобларига ҳайрон қолишарди. Нима учун Худо Ўзининг Ўғлидан мамнун бўлганини энди тушунгандирсиз? ~
Марям билан Юсуф охири Исони топишганидан кейин, кўнгиллари жойига тушди! Исо эса ҳечам хавотирлангани йўқ. У маъбадни дунёдаги энг зўр жой, деб ҳисобларди. Шунинг учун у: «Мен Отамнинг уйида бўлишим кераклигини билмас эдингизми?» — деб сўради. Маъбад — Худонинг уйи эканлигини у биларди ва ўша ерда бўлганда у маза қиларди.
Шундан сўнг Марям ва Юсуф 12 яшар Исо билан бирга Носира шаҳрига қайтиб кетишди. Сизнингча, Исо ота-онасига қандай муносабатда бўлган? ~ Муқаддас Китобда айтилишича, у «ота-онасига бўйсуниб юрган». Бу нима дегани? ~ Бу дегани, Исо уларга қулоқ солган. Ҳа, Исо ҳар доим ота-онасига қулоқ солиб, уларга ёрдам берарди. Масалан, улар: «Қудуқдан сув олиб кел»,— дейишса, у: «Хўп бўлади!» — деб бажарарди (Бир ўйлаб кўринг: Исо мукаммал бўлатуриб, номукаммал ота-онасига қулоқ соларди. Худо бундан хурсанд бўлганми? ~ Албатта, чунки Худонинг Ўзи болаларга: «Ота-оналарингизга бўйсунинглар»,— деяпти (Эфесликларга 6:1). Демак, Исога ўхшаб ота-онангизга қулоқ солсангиз, сиз ҳам Худони хурсанд қиласиз.
Худони хурсанд қилишнинг яна бир усули — бошқаларга У ҳақда айтишдир. Бугунги кунда баъзи одамлар болаларга: «Худо тўғрисида гапиришга ҳали ёшлик қиласан»,— дейишади. Аммо Исо болаларнинг бундай қилишига тўсқинлик Матто 21:16). Бундан чиқди, агар хоҳласак, ҳаммамиз Яҳова тўғрисида ва Унинг нақадар ажойиб Худо эканлиги ҳақида бемалол гапирсак бўлади. Бу иш Эгамизни роса қувонтиради.
қилаётган кишиларга шундай деган: «“Сен гўдагу чақалоқларни ҳамду сано айтишга ундадинг”,— деб ёзилган оятни ўқимаганмисизлар?» (Бошқаларга Худо тўғрисида гапира олиш учун қаерда билим оламиз? ~ Уйда Муқаддас Китобни тадқиқ қилганимизда. Бироқ, Худонинг халқи таълим олиш учун йиғилиб турадиган жойларда кўпроқ нарсани билиб олишимиз мумкин. Худонинг халқини қандай аниқлаб олса бўлади? ~
Ўйлаб кўринг: бу одамлар йиғилишларида нима қилишади? Улар ҳақиқатан ҳам Муқаддас Китоб асосида таълим беришадими? Муқаддас Китобни ўқиб, тадқиқ қилишадими? Ахир биз шу орқали Худога қулоқ соламиз-ку, тўғрими? ~ Йиғилишларимизда биздан Худонинг сўзларини тинглаш талаб қилинади, шундай эмасми? ~ Мабодо одамлар сизга: «Муқаддас Китоб бўйича яшашингиз шарт эмас»,— деб айтишса-чи? Бундай одамларни Худонинг халқи, деб ҳисоблаш мумкинми? ~
Яна шуни ҳам эътиборга олиш керакки, Муқаддас Китобда Худонинг халқи Унинг исми билан аталади, дейилган (Ҳаворийлар 15:14). Худонинг исми Яҳова эканини биламиз. Шунинг учун ўша одамлардан, улар Яҳовани ўзларининг Худоси, деб ҳисоблашадими, дея сўрашимиз мумкин. Борди-ю, йўқ деб жавоб беришса, демак улар Худонинг халқи эмаслар. Худонинг халқи, шунингдек, бошқаларга Унинг Шоҳлиги ҳақида гапиради. Улар Худонинг амрларига риоя қилиб, шу билан Уни севишларини кўрсатишади (1 Юҳанно 5:3).
Агар буларнинг ҳаммасини бажараётган инсонларни танисангиз, Худога топиниш учун уларнинг йиғилишларига боришингиз лозим. Исо Худонинг уйига борганда худди шундай қилган эди. Сиз ҳам шунақа қилсангиз, Исо каби Худони қувонтирасиз.
Муқаддас Китобда, Худони хурсанд қилган бошқа болалар ҳақида ҳам ёзилган. Сиз улардан айримларини эслай оласизми? ~ Биринчи навбатда Тимўтий ёдимизга келади. Унинг отаси Яҳовага ишонмаган. Аммо ойиси Эвника ҳамда бувиси Лоида ишонишган. Тимўтий уларга қулоқ солиб, Яҳова ҳақида билим олган.
Тимўтий улғайганида, у яшаган шаҳарга ҳаворий Павлус ташриф буюрган. Ўшанда Павлус Тимўтийнинг Яҳовага хизмат қилишни жуда хоҳлаётганига эътибор берган. Шунинг учун уни ўзи билан бирга юриб, узоқ жойларда хизмат қилишга таклиф этган. Улар қаерга боришмасин, ҳамма ёқда одамларга Худонинг Шоҳлиги ҳамда Исо тўғрисида гапиришарди (Ҳаворийлар 16:1–5; 2 Тимўтийга 1:5; 3:14, 15).
Наҳотки Муқаддас Китобда фақат ўғил болалар Худони хурсанд қилгани ҳақида айтилган? ~ Йўқ, ундай эмас. Келинг, исроиллик бир қизчанинг мисолини кўриб чиқайлик. У яшаган даврда сурияликлар билан исроилликлар бир-бирини жуда ёмон кўришган. Бир куни сурияликлар исроилликларга ҳужум қилиб,
ўша қизчани асирликка олиб кетишган. Уни Нўмон исмли аскар қўмондони уйига олиб боришган. Қизча у ерда Нўмоннинг хотинига хизматкор бўлган.Нўмон мохов касалига чалинган эди. Уни ҳеч бир шифокор даволай олмаганди. Қизча эса, исроиллик бир пайғамбар, яъни Худонинг танланган хизматчиси, Нўмонни соғайтира олишига ишонарди. Нўмон ҳам, хотини ҳам Яҳовага хизмат қилишмаган. Хўш, қизча уларга Худонинг пайғамбари ҳақида айтиши керакмиди? Сиз унинг ўрнида бўлганингизда нима қилардингиз? ~
Қизча шундай деди: «Агар тўрам Исроилдаги пайғамбар ҳузурига борганларида эди, мохов касалидан соғайган бўларди». Нўмон қизчанинг гапига кириб, Яҳованинг пайғамбари ҳузурига борди. У пайғамбарнинг айтганини қилиб, тузалиб кетди. Бу туфайли Нўмон ҳақиқий Худонинг хизматчисига айланди (4 Шоҳлар 5:1–15).
Сиз ҳам ўша қизча каби бирон-бир кишига Худо ва Унинг ажойиб ишлари ҳақида билишга ёрдам беришни хоҳлайсизми? ~ Кимга ёрдам беришингиз мумкин? ~ Табиийки, аввалига одамлар ёрдамга ҳожат йўқ, деб ўйлашар. Лекин сиз уларга Яҳованинг эзгу ишлар қилиши тўғрисида гапириб берсангиз бўлади. Балки ўшанда улар қулоқ солишар. Ишонаверинг, бу Худони роса қувонтиради.
Қуйидаги оятлар кичкинтойларга Худога хизмат қилишдан завқ олишга ёрдам беради: Забур 121:1; 148:12, 13; Воиз 12:1; 1 Тимўтийга 4:12 ва Ибронийларга 10:23–25.