Биласизми?
Биласизми?
Ҳосил йиғиш ҳақидаги қонун нимани англатарди ва кимлар ундан фойда оларди?
▪ Таврот қонунига биноан, деҳқон даласидаги ҳосилни битта қолдирмай йиғиб олиши ман қилинган эди. Масалан, буғдой экканлар ерининг энг четигача ўриб олишмасди. Узумзорда узумларни териб олаётганлар, тўкилиб кетган ёки биринчи ҳосилдан пишмай қолган узумларни теришмасди. Шунингдек, зайтун дарахтининг мевасини қоқишганда, ерга тўкилмай қолганларини йиғиб олишга қайтиб келишмасди (Левилар 19:9, 10; Амрлар 24:19–21). Шунда ҳосилдан қолган-қутганларни камбағал, етим, бева ҳамда мусофирлар йиғиб олиши мумкин эди.
Ҳосил йиғиш ҳақидаги қонун Исроил халқига кўп фойда келтирарди. Бу тадбир орқали ер эгалари сахий бўлишни, бошқаларнинг манфаатини кўзлашни ҳамда Худонинг баракасига ишонишни ўрганишарди (Рут 2:2–17). Ҳосил йиғиш пайти, камбағаллар оч қолмаслигининг ҳамда бошқаларга оғир юк бўлмаслигининг гарови эди. Шунингдек бу, уларнинг бошқалардан садақа сўраб, ўзларини камситилгандек ҳис қилмасликлари учун, озиқ-овқатни ғамлаб қўйишларига имкон эди.
Нега шоҳ Сулаймон, Қуддусда маъбад қуриш учун узоқ ўлкалардан, айнан Лубнон (Ливан) ўрмонларидан ёғоч олиб келган?
▪ Тавротнинг учинчи Шоҳлар китобининг 5- боб, 1–10- оятларида, Исроил шоҳи Сулаймон ҳамда Тир шоҳи Хирам орасида шартнома тузилгани ҳақида ўқишимиз мумкин. Шартномага биноан, Лубноннинг садр ва сарв ёғочлари денгиз орқали Исроилга олиб келиниши ва маъбад қурилишида ишлатилиши керак эди.
Яқин Шарқ мамлакатларида садр дарахтининг ёғочи билан савдо-сотиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга бўлган. Миср ва Месопотамияда бу ёғоч маъбад ҳамда сарой қурилишида жуда кенг қўлланилган. Қадимги ҳужжатлар ва ёзувлар, Месопотамиянинг жанубидаги кичкина давлатларда садр дарахтининг ёғочи билан савдо-сотиқ йўлга солинган бўлиб, баъзида ўлжа ёки ўлпон сифатида аҳамиятли бўлган. Мисрда бу ёғочлардан ҳашаматли кемалар, тобутлар ясашда ҳамда дафн маросимини ўтказишда кенг қўлланилган.
Лубнондаги садр дарахтлари чидамли, мустаҳкам, чиройли ва хушбўй ҳидли бўлгани билан машҳур эди. Шунингдек, уларни ҳашаротлар еб-битказгани ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Кўриниб турганидек, шоҳ Сулаймон Худонинг маъбадини қуришда энг сара ашёлардан фойдаланган. Бугунги кунда, Ливан тоғларидаги садр дарахтининг ўрмонлари жуда сийраклашиб кетган.
[15- саҳифадаги расм]
Лубнон садрларининг олиб келиниши (Оссурия шоҳи Саргон саройидаги бўртма нақш)
[Расм манбаи]
Erich Lessing/Art Resource, NY